Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Денис Илеску: «Ўзбек клубларининг савияси яхши»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" клуби сафида молдовалик Денис Илеску Moldfootball.com мухбири билан суҳбатда клубдаги ишлари ва ўзбек футболи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ҳозирги кунда "Андижон" клуби Ўзбекистон чемпионатида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
— Баъзида омадимиз келмаяпти, баъзида эса ўзимиз пастроқ савияда ўйнаяпмиз. Шу боис, афсуски, ҳозирда сўнгги ўринни эгаллаб турибмиз.

— Жамоанинг вазиятдан чиқиб кетишга қурби етадими?
— Қолган ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрсак, майдонда яхлит жамоа сифатида ишласак, ўйлайманки, вазиятни ўнглай оламиз. Ушбу нарсаларни амалга ошира олсак, шубҳасиз, олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз. "Андижон"да салоҳият бор. Барча етакчи жамоалар билан ўйинларда яхши футбол намойиш қилдик ва очколарни қўлга киритдик. Худо қўлласа, Олий лигадан тушиб кетмаймиз.

— Ўзбекистон чемпионатига қандай бориб қолдингиз? Чемпионат сизга ёқяптими?
— Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш варианти Денис Романенко орқали пайдо бўлди. У аввал Ўзбекистонда ўйнаган. Ёқадими ёки йўқ? Ўйинларимизни ютганимизда — жамоа ҳам, шаҳар ҳам, мухлислар ҳам ёқади. Ютқазганимизда — ёқмайди (кулади).

— Ўзбек футболида сизни ҳайрон қолдирган ўзига хос жиҳатларга гувоҳ бўлдингизми?
— Ўзбек клубларининг савияси яхши. Барча жамоалар — биринчи ўринни эгаллаб турган клубдан тортиб охирги ўринни банд этган жамоалар бир-бирларига кескин қаршилик кўрсатишлари мумкин. Шунингдек, бу ерда стадионлар ва мухлислар юқори даражада. 16та клубнинг 12таси янги ва замонавий стадионга эга. Бундан майдонларда ўйнаш ёқимли.

— Ўз уйингизни, ўзимизнинг чемпионатни соғиняпсизми?
— Уйни соғинаман, албатта. Ўзимизни чемпионатни эса соғинмадим. Насиб қилса, Молдова чемпионатида бошқа ўйнамайман. Миллий дивизияда ўйнашга тўғри келса, фақат битта жамоада ўйнашим мумкин.

— Қайси?
— "Дачия".


Денис ИЛЕСКУ
Фуқаролиги:
Молдова
Туғилган санаси: 20.01.1987
Амплуаси: Марказий ҳимоячиси
Бўйи: 189 см
Оғирлиги: 82 кг

Ўйнаган клублари: «Академия» (2009-2010), «Астана» (2010), «Дачия» (2010-2014), «Верис» (2014-2015), «Динамо-Авто» (2014-2016)

Ютуқлари: Молдова чемпиони (2011), Молдова вице-чемпиони (2012, 2013), Молдова Суперкубоги соҳиби (2012)

УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчиси (2012)
УЕФА Европа лигаси иштирокчиси (2013, 2014)
Молдова терма жамоасида 4та ўийн ўтказган

Манба: moldfootball.com
Киритилди: 18:49, 13.10.2016.
Ўқилди: 14301 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик