«Челси» техник ҳамкори билан йирик шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу компания — Nike.
Ушбу келишув кейинги мавсумдан амалга ошади. Айни пайтда «Челси»нинг техник ҳамкори – Adidas.
Келишув 15 йилга мўлжалланган бўлиб, «Челси» ҳар йили 60 миллион фунт стерлингдан олади. 15 йилда эса бу сумма 900 миллион еврони ташкил этади.
Бу «Челси» тарихидаги энг қиммат келишувдир.