«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос келажаги ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Фаолиятимни «Реал»да тугатмоқчиман. Биз 6 йиллик шартнома имзоладик, уни 100% бажаришга ҳаракат қиламан. Унинг муддати тугаганда, 32 ёшга кираман ва бу фаолиятимни тугатиш учун энг қулай пайт бўлади. 36 ёшгача ўйнамайман» - деди Кроос Marca хабарида.