«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «Манчестер Юнайтед» клубида ўйнаган пайтида Патрис Эвра устидан қилинган ҳазилни эслади.
«Бир куни Эвра 4 ой бурун буюртма берган янги кроссовкаларда келди. Унда болаларини исми ёзилган ва жуда ялтироқ эди.
Чўмилиш учун душга кириб кетганида, йигитлар кроссовкаларни олиб, ёқиб юборишди. Буни видеога олиб, унга жўнатишди. «Юнайтед»да шунақа қўпол ҳазиллар қилинган. Биламан, бу яхши эмас, аммо «МЮ»да шундай қилинарди» - деди Пике.