Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Тошкентда таэквондо бўйича турнир старт олди

Баҳо:
+ | -

14-октябр куни Тошкент шаҳрида Таэквондо бўйича нуфузли турнир старт олди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси соврини учун ташкил қилинган мусобақалар Таэквондо WТФ йўналиши бўйича ёш спортчиларни ўзида жамлади. Турнирда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларлардан келган 12-17 ёшли иштирокчилар ўз имкониятларини синаб кўришмоқда. Таеквондо WТФнинг мазкур спорт туридаги бошқа йўналишлардан фарқи, спорт оламининг энг нуфузли ҳодисаси саналадиган Олимпия ўйинларида айнан мазкур йўналиш бўйича медаллар ўйналишидадир.

Юртимиз ёшлари орасида кейинги йилларда барча спорт турлари цингари Таеквондо WТФ ҳам кенг тарзда оммалашмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, 2015-йил Челябинск шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин олтин, Жасур Бойқўзиев ва Никита Рафалович кумуш медалларни қўлга киритишди ҳамда ҳамюртларимиз якунда умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаган эди.

Албатта, халқаро майдондаги ютуқлар ортида, мамлакатизда бўлиб ўтаётган турнирларда тўпланган тажриба туради. Корея Республикасининг элчиси соврини учун ўтказилаётган мазкур турнир ёш иқтидор эгаларини саралаб олишда мухим аҳамият касб этади. Бу йилги мусобақаларда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларлардан келган 300дан ортиқ спортчи 10та вазн тоифасида куч синашади. 14-октябр куни даянда турнирнинг саралаш жанглари бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар номи эса 15-октябр куни бўлиб ўтадиган ярим финал ҳамда финал беллашувларидан сўнг маълум бўлади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:31, 14.10.2016.
Ўқилди: 8308 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик