«МЮ» ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг турмуш ўртоғи – Хелена Сегер – эри билан қандай танишиб қолганини эслади.
«Автомобилларни сақлаш жойидан чиқолмай қолдим. Златаннинг «Феррари»си машинамни тўсиб қўйган эди. Кайфиятим йўқлиги боис, унга бақириб бердим. Бу қилиғим эса унга ёқиб қолди. Шу тариқа танишиб олганмиз. Златанга қизиққон одамлар ёқади» - деди Хелена Сегер.