«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛ доирасидаги «Эвертон» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Лукаку — ажойиб ҳужумчи, уни қўлидан ҳамма иш келади. У универсал футболчи ва майдоннинг исталган қисмида ўйнай олади.
«Эвертон» бу мавсумни яхши ўтказмоқда, уларга қарши ўйинлар биз учун мураккаб бўлган. Бу сафар ҳам шундай бўлишини кутмоқдаман» - деди Агуэро «Сити» сайтида.