«Ливерпуль» яримҳимоячиси Садьо Мане бош мураббий Юрген Клопп ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Ливерпуль» клубига ўтишдан олдин, Клопп мени «Боруссия»га таклиф қилмоқчи эди. У пайтда «Ред Булл» клубида ўйнаётган эдим. Аммо трансфер амалга ошмай қолди.
Клопп – яхши мураббий, у футболчиларни қадрлайди. Ўтган мавсум охирида у мени чақирганида, жон деб рози бўлганман. Бу ерга келганимдан мамнунман» - деди Мане.