«Лион» яримҳимоячиси Набиль Фекир Франция президенти Франсуа Олланд гапларига изоҳ берди.
Давлат раҳбари футболчилар ҳақида гапира туриб, уларда ақл йўқлигини, миясини шуғуллантириш лозимлигини айтган эди.
«Нима ҳаёлига келса, шуни гапириш яхши эмас. Ақлли ва аҳмоқ одамлар ҳамма ерда бор, фақат футболда эмас. Футболчиларни ақлсизга чиқариш – тўғри эмас. Демак, Олланд футболчиларни билмас экан» - деди Фекир.