«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг бош мураббий Жозе Моуриньонинг «Ливерпуль» клубига қарши ўйиндан олдин берган кўрсатмалари ҳақида гапирди.
«Ливерпуль» клубига қарши ўйинда Моуриньо биздан ҳиссиётларимизни жиловлашни талаб қилди. Бу ўйинни жуда муҳимлигини барчамиз ҳис қилиб турибмиз.
Бир ҳафта давомида тактика устида иш олиб бордик. Бу ўйинда биз совуққонлик билан ҳаракат қилишимиз ва рақибга кучли босим уюштиришимиз шарт» - деди Смоллинг.