Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио 1-1 Парма
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Денис Истомин ва Михаил Елгин -Tashkent Challenger ғолиби

Баҳо:
+ | -

14 октябрь куни Республика олимпия захиралари теннис мактабида Challenger туркумидаги халқаро мусобақанинг яккалик учрашувлари ҳамда жуфтлик ўйинлари финали бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бир кунда учта муваффақиятли ўйин ўтказиб, Михаил Елгин билан жуфтликда Tashkent Challenger ғолибига айланди.

«Яккалик"да Истомин (жаҳон рейтингида 125-ўрин) икки сетда хорватиялик Иван Додиг (92) -6/4 7/6(13)ни мағлубиятга учратди. Учрашув 2 соату 16 дақиқа давом этди.

¼ финалнинг бошқа яккалик баҳсида словакиялик Лукаш Лацко (116) кутилмаганда француз Жереми Шарди (80)дан 4/6 7/6(3) 6/4 ҳисобига устун келди. Учрашув 2 соату 24 дақиқа давом этди.

Ярим финал беллашувида россиялик Константин Кравчук 1 соату 21 дақиқада босниялик Мирза Башични (174) — 7/5 6/3 ҳисобига енгди.

Финалга чиқиш баҳсида Денис Истомин икки сет натижасига кўра Лукаш Лацкодан устун келди — 6/4 6/4. Ўйин 1 соату 12 дақиқа давом этди.

Бир кун ичидаги учинчи ўйинда Денис Истомин мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Михаил Елгин билан икки сетда германиялик Андре Бегеман ва ҳиндистонлик Леандр Паесни 6/4 6/2 ҳисобига мағлубиятга учратди.

Мазкур ғалаба жорий мавсумдаги Истомин ва Елгиннинг илк титули ҳисобланади. Tashkent Challenger`даги ғалабаси уларнинг ҳар бирига ATP рейтингида 125 очко ва 7,75 минг доллар келтирди. Турнир совриндорлари эса — 4,5 минг доллар ҳамда 75 очнони қўлга киритди. 

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 18:56, 15.10.2016.
Ўқилди: 10929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик