Кириш Регистрация

«Челси» футболчиси Виллиан онасининг вафотидан сўнг уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Виллиан онасининг ўлимидан сўнг уни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

13 октябрь куни 28 ёшли футболчи онасининг вафоти ҳақида маълум қилганди.

«Онамнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган барча яқинларим, дўстралим ва мухлисларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деб ёзди бразилиялик футболчи Twitter’даги саҳифасида.

Маълумот учун, Виллиан 2013 йилда Махачқалъанинг «Анжи» клубидан «Челси» сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у АПЛнинг олти ўйинида майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:43, 16.10.2016.
Ўқилди: 4277 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.