Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси”

Баҳо:
+ | -

Олий лига 25-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар футболчиси Жавоҳир Расулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Мана шундай қийин баҳс кечишини билардик. Шу сабабли ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва мехнатларимиз ўз самарасини берди. Кўпчилик футболчиларда кичик жароҳатлар бўлишига қарамай, ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўғриси, охирги баҳсларда кичик жароҳат билан ҳаракатланяпман. Барибир жароҳатлар футболчининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Худо хохласа, ўйиндан ўйинга ўз савиямни янада ошириб, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлайман.

- Тошкент жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рақиб ҳақида ижобий фикрлар айтиш ўтиш мумкин. “Пахтакор” иккинчи даврада янада кучайган. “Шерлар” ўз майдонида “Локомотив”дек жамоани мағлуб этишгани фикримга тасдиқ бўла олади. Тошкентликлар сафида Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Ҳакимовлар яхши ўйин намойиш этишди.

- «Нефтчи» футболчиси Шерзод Ҳакимов сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. Ҳакимов бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмади...

- Мен Шерзод Ҳакимовни ҳақиқий профессионал спортчи деб биламан. Ҳакимов бугун ҳам жамоа учун яна бир муҳим тўпга эгалик қилди. Тўғриси тажриба ва маҳорат яшил майдонда ўз сўзини барибир айтади, - деди Жавоҳир Расулов.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:17, 16.10.2016.
Ўқилди: 7412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.