Кириш Регистрация

Миясида жарроҳлик амалиётини ўтаб, футболга қайтиш ва «Интер»га гол уриш – Мелкиорри воқеаси

Баҳо:
+ | -

29 ёшли ҳужумчи Федерико Мелкиорри миясида қилинган жарроҳлик амалиётидан сўнг футболга қайтиб, «Интер»га (1:2) қарши ўйинда «Кальяри» клубига шов-шувли ғалабани келтирди.

Бу мавсумдан олдин, футболчи А серияда 10 йил илгари, «Сиена» клуби таркибида ўйнаганди. Кейинчалик у Д серия клубига сотиб юборилди, у ерда камдан-кам ҳолларда гол урди. 2010 йили унинг миясида ўсма борлиги аниқланди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, футболчи яна Д серияга қайтди ва сермаҳсул ўйин намойиш қила бошлади.

Натижада 2013 йили В серия вакили «Падова» клубига ўтди. У ерда ҳам ҳужумчилик маҳоратини намойиш қилиб, А серия иштирокчиси «Кальяри» клубидан таклиф олди.

«Интер»га қарши ўйинда футболчи 1 гол уриб, 2-голга олиб келган вазиятга сабабчи бўлди. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон Ҳанданович тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:35, 17.10.2016.
Ўқилди: 7523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.