Франциялик собиқ футболчи Венсан Перикар Англиянинг «Сток Сити» клубида тўп сураётган вақтида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Перикарнинг маълум қилишича, у Англиядаги фаолияти давомида ўзини бахтсиз ҳис қилган ва чуқур тушкунликда бўлган. Баъзида Перикар машғулот қилишни истамай, қоронғи хонада ўтирган.
«Баъзи инсонларга ўз жонига қасд қилиш фикри келади. Ўз жонимга қасд қилиш ҳақида кўп ўйлаганман, аммо бу ишга қўл урмадим. Менинг омадим бор», – деди 34 ёшли собиқ футболчи.
Маълумот учун, Венсан Перикар футболчилик фаолиятини 2012 йилда якунлаган. Фаолияти давомида у «Сент-Этьен», «Ювентус», «Портсмут», «Сток Сити» ва «Саутгемптон» клублари шарафини ҳимоя қилган.