«Милан» ҳужумчиси М'Байе Ньянг Италия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Кьево» (1:3) клубига қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
«Биз ўйинга бор кучимизни сарфладик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Мавсум муваффақиятли ўтиши учун бундай ўйинларни ютиб боришимиз шарт. 16 очко жамғарганимизга қарамасдан, хотиржамликка берилмаслик лозим. Мавсум энди бошланди.
Голимни эса Монтоливога бағишладим, унга тезроқ сафга қайтишини тилайман» - деди Ньянг Football Italia хабарида.