Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон кубоги финали қаерда ўтади?

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда мавсум якуни сари Олий Лигада чемпионлик ва лигада қолиш учун кураш жиддий кўриниш олади. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги финали ҳам ўтказилиб, кубок соҳиби аниқланади. Жорий йилги кубок ўйинларининг дастлабки финал йўлланмаси «Насаф» клубига насиб этган бўлса, иккинчи финалчи номи «Бунёдкор» — «Локомотив» жуфтлигидан аниқланади.

Регламентга биноан, финал ўйини нейтрал майдонда, ҳар икки томон учун масофаси қулайроқ бўлган стадионда ўтказилиши лозим. ЎФФ ҳозирча мезбон шаҳар номини расман аниқламаган бўлсада, финал учун номзод бўлган мезбон шаҳар ва стадионларимизга назар ташладик.

Финалда Қарши ва Тошкент жамоалари учрашишини инобатга олсак, регламентга биноан, ўйин ушбу икки томон мухлислари учун ҳам қулайроқ бўлган шаҳарда ўтказилади. Шу сабабдан финал водий ўйингоҳлари – Андижон, Наманган, Фарғона стадионларида ўтказилмаслиги ойдинлашади. Тошкент, Олмалиқ, Бекободдаги ареналар қаршиликлар учун узоқлик қилса, Термиздаги стадион пойтахтликлар учун узоқлик қилади. Нукус ва Хоразмдаги стадионлар чими ҳам ҳозирда талаб даражасида эмас, қолаверса масофа финалчилар учун анча узоқ. Гулистондаги ўйингоҳнинг ҳам майдони ҳолати яхши эмаслиги инобатга олинган, Ғузор ва Муборакни эса нейтрал мезбон деб бўлмайди. Демак, 27 ноябрь, якшанба куни ўтказиладиган финал мезбонлиги учун тўртта номзод шаҳар қолмоқда – Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Жиззахдаги стадионлар. Келинг, финал учун уларнинг имкониятларини чамалаб чиқамиз.

САМАРҚАНДuzb-final-3

Стадион: «Динамо»

Сиғими: 13 800 томошабин.

Қарши ва Самарқанд оралиғи: 140 км.

Тошкент ва Самарқанд оралиғи: 298 км.

Устунлиги: Самарқанд шаҳри финал учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. Тошкент ва Қарши клублари учун масофа жиҳатдан ҳам айнан кўҳна шаҳар мезбонлиги жуда қулайдир. Қадимий ва навқирон шаҳардаги саёҳат, зиёратгоҳлар ҳам ҳар икки жамоа мухлисларига катта таассурот қолдириши аниқ. Қолаверса, финал бу йил Олий Лигадан четда қолган самарқандлик мухлислар учун ҳам ўзига хос совғага айланарди. Дарвоқе, Ўзбекистон Кубогининг илк финали ҳам 1992 йилда айнан Самарқандда ўтган.

Камчилиги: «Динамо» стадиони майдони бугунги кунда мамлакатимиздаги энг яхшиларидан бири бўлсада, ўйингоҳдаги ёритгичлар ёритиш даражаси 1200 люксдан паст. Аммо учрашув кечга эмас, эртароқ бошланса, бу борада муаммо бўлмайди. Энг асосийси шаҳар ҳар икки томон учун жуда қулай вариант саналади.

НАВОИЙ uzb-final-5

Стадион: «Ёшлик»

Сиғими: 15 000 томошабин.

Қарши ва Навоий оралиғи: 300 км.

Тошкент ва Навоий оралиғи: 455 км.

Устунлиги: Финални Навоий шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуидаги аренада ҳам ўтказиш мумкин. Олий Лигада доирасида энг кўп томошабинлар йиғаётган арена шу куни мухлислар билан лиқ тўлишига шубҳа йўқ. Аренанинг майдони ҳозирда Олий Лига стадионлари орасида энг яхшиларидан биридир.

Камчилиги: Аслида буни камчилик деб бўлмасада, Навоий Қарши ва Тошкентдан келадиган мухлислар учун масофада нисбатан узоқлик қилиши мумкин.

БУХОРО uzb-final-2

Стадион: «Бухоро СМ»

Сиғими: 22 400 томошабин.

Қарши ва Бухоро оралиғи: 180 км.

Тошкент ва Бухоро оралиғи: 570 км.

Устунлиги: Финални қабул қилиш учун бош номзодлардан яна бири Бухородир. Туристик шаҳар ва унинг барча талабларга жавоб бера оладиган ўйингоҳида ҳар қандай финал ўйинлар ярашади. Номзод стадионлар орасида энг кўп мухлисни сиғдира оладиган ўйингоҳ финал куни нафақат меҳмон мухлислар, балки маҳаллий ишқибозлар билан ҳам тўлиб-тошишини тахмин қилса бўлади. Бу футболсевар Бухоро халқи учун ҳам ажойиб совға бўларди.

Камчилиги: Ўйингоҳ ва шаҳар борасида ҳеч қандай муаммо бўлмасада, фақатгина масофа Тошкент жамоаси мухлислари учун нисбатан узоқлик қилиши мумкин. Умуман олганда эса, томошабинлар ташрифи борасида етакчи бўлган Бухорода финал ўйинини жуда чиройли ташкил этиш мумкин.

 

ЖИЗЗАХ uzb-final-1

Стадион: «Сўғдиёна»

Сиғими: 11 850 томошабин.

Қарши ва Жиззах оралиғи: 240 км.

Тошкент ва Жиззах оралиғи: 190 км.

Жиззахдаги стадион икки томон учун ҳар қанча қулай масофада бўлмасин, Жиззах ўтган йилги «Насаф» — «Бунёдкор» финалига мезбонлик қилди ва кетма-кет иккинчи марта ЎФФ ва ПФЛ томонидан мезбонлик «Сўғдиёна» стадионига берилмаса керак. Мезбонлик учун энг қулай вариантлар – Самарқанд, Навоий ва Бухоро шаҳарлари бўлиб қолмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, улар орасидан дастлабки вариант финал учун бош даъворгар саналмоқда.

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 14:33, 17.10.2016.
Ўқилди: 10018 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.