Швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш таклифини ўйлаб ўтирмай қабул қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«‘Манчестер Юнайтед’га ўтишим борасидаги музокаралар бир йил аввал ҳам ўтказилганди. Лекин келишув амалга ошишига ишонмаган эдим, чунки ўшанда бунинг учун қулай фурсат бўлмаган.
Кейин ‘МЮ’ раҳбарияти ‘Беназир’ (Жозе Моуриньо)ни таклиф қилди. Моуриньо қўнғироқ қилиб сен билан гаплашганда, сени кўндиришнинг кераги ҳам бўлмайди. ‘МЮ’га ўтишим учун у менга: ‘Сени Манчестерда кутяпман’ дегани етарли бўлди», – деди Ибраҳимович.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли швециялик футболчи шу йилнинг ёзида эркин агент сифатида «МЮ» таркибига қўшилган эди.