«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам клуб раҳбариятидан маошини оширишни талаб қилмоқда.
Sport.es хабарига кўра, футболчи Гарет Бэйлга таклиф қилинган янги шартнома туфайли, ўз норозилигини яширмаяпти. Унда Бэйлнинг маоши 16-17 млн евро қилиб белгиланиши ҳақида банд бор.
Натижада, йилига 10 млн евро олаётган Рамос ҳам маошини оширилишини талаб қилмоқда ва бунга Бэйлдан ҳам лойиқроқ эканини айтмоқда.