Кириш Регистрация

«Интер» мухлислари уюшмаси: «Икарди биз учун ўлик»

Баҳо:
+ | -

«Интер» мухлислари уюшмаси клуб раҳбариятининг Мауро Икардини сардор қилиб қолдириш ҳақидаги қарорига ўз муносабатини билдирди.

«Биз бу қарорга қаршимиз ва унинг сабабларини билишни истаймиз. Икардининг китобида ёзилган гаплардан сўнг у билан яхши муносабатни тиклашнинг иложи йўқ.

У бизга жиддий айбларни қўйди. Афсуски миллионлаб пулларни талаб қиладиган, ўзини эса эркалаб кетган боладек тутадиган бундай кимсаларнинг исканжасига тушиб қолганмиз. Мухлисларга аҳмоқлардек муносабатда бўлиш мумкин эмас.

Икарди биз учун ўлик.

У ўз китобини савдодан қайтариб олиши шарт, шундагина бу иш ёпилади» - деди «нерадзурри» фан ҳаракати - Ultra Group аъзоси Франко Каравита.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 00:06, 18.10.2016.
Ўқилди: 6691 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.