«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Андер Эррера Англия чемпионатидан ўрин олган «Ливерпуль» (0:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Ҳар бир вазият учун кураш олиб бордик, тўпни назорат қилиш учун тиним билмадик. Жиддий тўқнашув бўлишини билгандик. Ўзимиздан фахрлансак арзийди.
Ғалаба қозонмоқчи эдик, кучли жамоавий ўйин намойиш қилиб, аҳил клуб эканимизни кўрсатдик.
Энди ҳар бир ғалаба ва соврин учун қаттиқ курашамиз. Жамоадошларимдан фахрланаман» - деди Эррера Sky Sports хабарида.