«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси, айни пайтда Sky Sports эксперти Гари Невилл «Ливерпуль»га (0:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрини маълум қилди.
«Бу ўйин «МЮ»нинг ҳолатига ойдинлик киритди, клуб чемпионат ғолиби бўлиш учун тайёр эмас. Моуриньо «Челси»га қайтганида, чемпион бўлишга тайёр эмаслигини айтганди. Бу ҳам шунга ўхшаш вазият.
Айни пайтда «МЮ» - етарлича маҳоратга эга эмас. Бугун уларда стандарт вазиятлар кам бўлди, қарши ҳужумлардаги ўйини қовушмади, катта куч билан ҳимояланди.
Ҳозирча Моуриньога ишонч билдирилмасликка сабаб йўқ. Бир мавсумни ўзидаёқ катта ўзгариш қилиш қийин. Кейинги мавсумда эса кўрамиз» - деди Невилл.