Бразилия футболининг собиқ юлдузи Роналдо соғлиғи билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.
«Футбол ўйнаган заҳотиёқ жароҳат олмоқдаман, шунинг учун ҳам камдан-кам ҳолларда майдонга тушяпман. Кўпинча теннис ўйнаяпман. Шунингдек футзал билан шуғулланяпман. 7-8 ёшимданоқ бу спортни яхши кўриб қолганман. Бу жуда қувноқ ўйин» - деди Роналдо Onda Cero хабарида.