Ирландиялик UFC жангчиси Конор МакГрегорнинг мураббийи Жон Кавана «Реал» етакчиси Криштиану Роналду ёрдамида шогирди билан Женнифер Лопес иштирокидаги кечага борганини маълум қилди. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
«Кечага бораётганимизда бу катта хато эканини ва соқчилар бизни у ердан ҳайдаб юборишини айтиб келаётгандик», – деди Кавана.
Аммо Кавана кечага ташриф буюрганида Женнифер Лопеснинг илиқ меҳмондўстлигидан ҳайратга тушди. Унинг сўзларига кўра, таниқли хонанда МакГрегор билан рақсга тушди. Кавана эса бу вақт Роналду билан суҳбат қурган эди.
«Биз Роналду билан спорт режими, машғулотлар ва мусобақаларнинг руҳий томонлари ҳақида гаплашдик. У Конорга ўхшаган йигит эканини тушундим. Улар фақат битта нарса ҳақида ўйлайди ва бошқа нарса қизиқтирмайди. Одамлар уларни муккасидан кетган деб ўйлаши мумкин, аммо улар ҳеч қачон Конор ва Криштиану даражасига ета олмайди», – деди мураббий.
Бундан ташқари, МакГрегорнинг мураббийи Роналду унга хедлок (аралаш жанглар санъатидаги бошни сиқиб оладиган усуллардан бири)ни қўллаганини тан олди.