«Ювентус» клубининг 38 ёшли дарвозабони Жанлуижи Буффон қариб қолгани ҳақидаги гапларни эшитганида, икки баробар иштиёқ билан ишлашини маълум қилди.
«Мени «дафн» қилишга тайёргарлик кўришаётганида, тирик эканимни кўрсатиб қўяман. Мен танқидчиларнинг ҳасаддан ёниб, кул бўлишлари учун ўйнамоқдаман. Вақти келганида фаолиятимни тинчгина тугатаман, аммо ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман.
ЖЧ-2018да иштирок этишни мақсад қилганман. Совринларни ютиб олишдан чарчамайман» - деди Буффон Football Italia хабарида.