«Лестер Сити» дарвозабони Каспер Шмейхель футболчилар ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилди.
«Ҳозир «Лестер»да саросима қилиш вақти эмас. Ҳали мавсум энди бошланди. Биз ўзаро гаплашиб, суҳбатлашиб олдик. Ишончим комил, ғалабалар йўлига қайта оламиз» - деди Шмейхель Daily Mail хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» сўнгги турда «Челси» клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.