Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” (превью)

Баҳо:
+ | -

Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шу куни вилоятимизнинг икки жамоаси – “Қўқон-1912”  ва “Нефтчи” майдонга тушади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлар билан танишинг.

 Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ва “Нефтчи” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” 18 та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” битта учрашувни ўз фойдасига ҳал этган.  Тўплар нисбатида “Нефтчи” томонида – 64:24. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 56 очкога эга бўлган бўлса, “Қўқон-1912” 5 очкони қўлга киритган.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

19.06.2015 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:2

20.05.2003 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:4

03.08.2002 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 0:4

08.04.2000 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:3

16.10.1999 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 1:6

18.10.1998 «Қўқон-1912» – «Нефтчи» 2:3

Собиқ жамодошлар

Бу учрашувнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, “Нефтчи” жамоасида айни дамда Қўқонда ишлаган мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Клуб раиси Рустам Абдуллаев ўтган мавсумда “Қўқон-1912” бош мураббийи лавозимида ишлаганидан хабарингиз бор. “Нефтчи” катта мураббийи Мурод Исмоилов эса ушбу мавсум бошида “Қўқон-1912”ни бошқарди.

Шунингдек, биринчи даврада Қўқонда тўп сурган Фурқат Ҳасанбоев ҳам “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилмоқда.

 Ҳакамлар

“Нефтчи” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинини Олимжон Толибжонов бошчилигидаги хакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта вакилларимиз иштирокидаги ўйинни бошқарган. Тошкентда “Пахтакор” билан бўлган учрашув ва Қўқондаги “Сўғдиёна” билан кечган баҳсни.

Олий лига

26-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: А. Попов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

 Учрашувнинг бошланиш вақти

Айни вақтга келиб Қўқонда бўлиб ўтадиган беллашувнинг бошланиш вақтлари маълум бўлган. “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин 22 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 15:30да бошланади.

Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:43, 20.10.2016.
Ўқилди: 3352 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6680]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4203]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3862]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3589]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3456]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2986]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2859]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2849]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2469]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.