«Торино» яримҳимоячиси Жоэл Оби инглиз дарвозабони Жо Харт ҳақида гапирди.
«Бундай ўйинчингиз бўлса, кийиниш хонасидаги кайфият ҳам бошқача бўлади. Худди «Роллс-Ройс» сотиб олгандек бўлдик, ўзимизга бўлган ишонч янада ортди.
Жо Италия тили асосларини ҳам тезда ўзлаштирмоқда. «Сити»ни эсларкан, фақат яхши томонларини тилга олмоқда. Жамоадошлари ҳақидаги гапларини эшитиб, кулгидан қорнимиз оғриб қоляпти», — деди Оби.