Лондоннинг “Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте қишки трансфер мавсуми пайтида бир нечта футболчиларни хизматидан воз кечмоқчи. Қуйида шу футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
Сеск Фабрегас
Испаниялик ярим ҳимоячи қишда “Челси”дан кетишни истамоқда. Чунки унга бир нечта клублардан таклифлар тушмоқда. Қолаверса, Конте ҳам Фабрегасни жамоада кўришни истамаятпти. Айни паллада Фабрегас бўйича “Милан”, “Ювентус” ва “Вест Хем” клубларидан таклифлар тушган. Бироқ Сеск бир қарорга келганича йўқ. Буни кўпроқ вақт кўрсатишини айтмоқда.
Асмир Бегович
Бу дарвозабон Моурино ва Конте даврида ҳам захирада қолиб кетмоқда. Бегович тажрибали бўлишига Тибо Куртуа соясида қолиб кетаверди. Шу сабабли ҳам қишда босниялик голкипер жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Унга собиқ жамоаси “Сток Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда. Конте Беговични кетганидан фойдаланиб, жамоага Жо Хартни таклиф қилмоқчи.
Гарри Кейхилл
Бу ҳимоячининг ҳаракатлари Контега манзур бўлмаяпти. Шу боисдан Кейхилл жамоадан кетиши мумкин. Унга ҳозирда бирорта клуб қизиқиш билдирмаётган бўлишига қарамай, Конте у билан хайрлашишни истамоқда. “Челси” ҳимоясида юзага келган муаммоларда унинг хатолари кўзга ташланаётганлиги айтилмоқда.
Бранислав Иванович
Сербиялик ҳимоячи “Челси”да фаолиятининг катта қисмини ўтказди. Бироқ унинг ҳам кетиш вақти келганга ўхшайди. Италиялик мутахассис Ивановичнинг ўз қанотида кўрсатаётан ўйинларидан норози бўлди ҳамда уни кетишини истамоқда. Иванович катта эҳтимол билан қишда Хитой чемпионатига йўл олиши кутилмоқда.
Неманя Матич
Матич ҳам жамоадан кетади. Унга “Милан”, “Интер” ва “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларидан таклиф тушмоқда. Улардан бири Матични харид қилишга яқин турибди. Конте эса Матич жойини ўзи кўз остига олиб қўйган футболчиларидан бирини таклиф қилишни режалаштирмоқда.