Бугундан олий лигада 26-тур баҳслари бошланади. Кун доирасидан ўрин олган ўйинлардан бирида “Локомотив” “Бухоро” майдонига сафар уюштиради.
“Локо”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб матбуот хизматига ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.
- “Бухоро” билан ўйинга аъло даражада ҳозирлик олиб бордик. Машғулотлар режа асосида борди. Жамоамизда кайфият ажойиб даражада. Охирги 2 та беллашувдаги ғалабалар бизни янада руҳлантирди. Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Лекин бу сафар бизни анча қизиқ ва томошабоп ўйин кутяпти. Зеро “Бухоро” ҳам анча яхши шаклланган жамоа. Бухороликлар ўз уйида исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишади. “Бухоро” бежизга кучли тўртликда келаётгани йўқ, - дейди маҳоратли футболчи.
Таъкидлаб ўтамиз, “Бухоро” – “Локомотив” баҳси соат 17:00да бошланади.