Ўзбекистон чемпионати Олий лигаси 26-тур ўйинлари доирасида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Нефтчи» клубини қабул қилди.
Кутилганидек вилоят дербиси шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яртишди.
7-дақиқада майдон эгаларида ҳисобни очиш учун ўта қулай вазият вужудга келганди. Аммо Суҳроб Бердиев бундан фойдалана олмади.
16-дақиқада жарима майдончаси яқинида меҳмонлар Суҳроб Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима тўпни эса Ҳамидов тепишга қарор қилди. Унинг зарбаси жонли деворга тегди.
21-дақиқада Шерзод Ҳакимов ҳисобни очиши мумкин эди. Никита Рибкин тўпни ўшлашда хатоликка йўл қўйди. Натижада Ҳакимов қулай вазиятга чиқди.
34-дақиқада “Нефтчи” посбони аввалига қўпол хатоликка йўл қўйди. Кейинчалик эса жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолиб хатосини тўғирлади.
43-дақиқа Шерзод Ҳакимов боши билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди.
Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.
48-дақиқа Отақўзиев жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатишда бироз хатоликка йўл қўйди. Натижа хавф бартараф этилди.
51-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида тўп Иброҳим Раҳимовга келиб тушди. Унинг зарбаси эса дарвозадан ўрин олди.
55-дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни ЖалилКимсанов рақиб дарвозасига аниқ йўллаб майдон эгаларини олдинга олиб чиқди.
83-дақиқа Жаоҳир Сиддиқов томонидан тепилгантўп дарвоза устунига тегди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳисобни ўзгартириш учун ҳарчанд ўринмасин, мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади.
Натижада жамоамиз муҳим паллада муҳим ғалабани қўлга киритди. Дербидаги ғалабадан кейин очколаримиз 21 тага етди.
Олий лига, 26-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Нефтчи» (Фарғона) 2:1 (0:1)
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Голлар: Иброҳим Раҳимов 51, Жалил Кимсанов 54. – Шерзод Ҳакимов 41.
Назоратчи: А. Попов.
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов (10. Отабек Ҳайдаров-46), 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов (28. Абдуллох Олимов-73), 75. Иброҳим Раҳимов (22. Ориф Мамажонов-90), 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 4. Миржалол Қурбонов, 7. Отабек Зокиров, 49. Шохрух Холматов.
“Нефтчи”: 1. Ўткир Юсупов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Фурқат Ҳасанбоев, 6. Бахтиёр Ёқубов (88. Акмал Холматов-45), 7. Мансур Саидов, 8. Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов (26. Отабек Исроилов-87), 18. Жавоҳир Расулов, 22. Алишер Саматов, 27. Никита Павленко (11. Аббос Махситалиев-42), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Сардор Қулматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 25. Иброҳим Нўъмонов.