Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Навбаҳор": Қаршида бизга тажриба етишмади

Баҳо:
+ | -

Қарши сафари олдидан жамоамиз сафида бир қатор йўқотишлар дуч келганлиги сабабли “Насаф” билан ўйинда бир қатор етакчи футболчиларимиз “Навбаҳор”га ёрдам бера олишмасди.

Дилшод Жабборов ва Қаҳрамон Маҳаммаджоновлар “Бухоро” билан баҳсда қизил карточка олишгани сабабли дисквалификация қилинишганди. Бундан ташқари Акрам Баҳриддинов ҳам сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис майдонга туша олмасди. Бу ҳам етмагандек, ўйин арафасида жароҳат сабабли Алишер Маҳмудов, Руслан Вагапов, Дорджи Сангаджиев каби ўйинчиларни ҳам жамоамизга ёрдам бера олмаслиги ойдинлашди. Етакчиларни йўқлигида мураббийлар асосан захирада қолиб кетаётган футболчилар хизматидан фойдаланишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Насаф” жамоаси тўлиқ устунликка эга бўлди. Қаршиликлар тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш борасида анча фаоллик кўрсатишди. Футболчиларимиз асосий эътиборни ҳимояга қаратишгани сабабли, мезбонлар дарвозаси олдида деярли хавфли вазият яратилмади. Ўйиндаги ҳисоб 12-дақиқада очилди. Огнен Красичнинг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Голбан боши билан дарвозага йўллади. Майдондаги устунликни ўз қўлида сақлаб турган қаршиликлар танаффусга қадар Корнийчук дарвозасини яна уч бор нишонга олишди. Дастлаб Сайфиевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Красич бир уринишда дарвозага жойлаб қўйди. Учинчи голга Красичнинг ўзи ҳаммуаллифлик қилди.

Огненнинг узтган тўпини бу сафар Драган Черан дарвозага йўллади. Бўлимдаги тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган бир паллада Мамазойитовни жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузган деб топган Танташев дарвозамизга пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Шаҳбоз Эркинов аниқ амалга ошириб, ҳисобни йириклаштирди.

Учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалиги давомида футболчиларимизга гол уриш учун атиги иккита имкониятга эга бўлишди. Дастлабкисида Абдумалик Абдуллаев Мақсуд Каримовни алдаб ўтган ҳолда рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Абдумалик ўзиданда қулай вазиятда турган Исоқжоновга тўпни оширишни мақсад қилганди. Аммо, Голбан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчи вазиятда эса Абдуллаевнинг тепган тўпини Суюнов эгаллаб олди.

Футболчиларимиз Абдуллаевни тезкорлигидан фойдаланиб унга имконият яратишга интилишди. Бироқ, “Насаф”нинг марказий ҳимоячилари Игорь Голбан ва Мақсуд Каримовлар аксарият вазиятларда бехато ҳаракат қилиб, вакилларимизга имкон беришмади.

Танаффусдан кейин “Насаф” футболчилари бироз хотиржамликка берилган ҳолда ҳаракат қилишди. Бу жиҳат вакилларимизга кўпроқ тўпни назорат қилиш ва ҳужумлар ташкил этиш учун замин яратди. Футболчиларимиз тўпни назорат қилиб, ҳужумлар уюштиришга интилишган бўлсада, мезбонларнинг кучли ҳимоясини ёриб ўтишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишди. “Насаф” жамоаси таркибидаги бир қатор ўйинчиларни катта тажрибага эга бўлганликлари якунда ўз сўзини айтди. Бу ҳол ҳисобни ўта йирик кўриниш олишига хизмат қилди. Учрашувнинг якуний қисмида Драган Черан ва Огнен Красичлар ўз ҳисобларига яна биттадан гол ёзиб қўйиб, якуний натижани 6:0 бўлишини таъминлашди. Футболчиларимиз худди биринчи бўлимдаги каби “Насаф” дарвозаси олдида голга тортадиган хавфли вазиятни деярли ярата олишмади. Қисқа қилиб айтганда вакилларимизга Қаршидаги баҳсда тажриба етишмади.

“Насаф” – “Навбаҳор” – 6:0 (4:0).

Голлар: И.Голбан (12), О.Красич (28,87), Д.Черан (34,71), Ш.Эркинов (45+1-пен.)

22 октябрь. Қарши. “Марказий” ўйингоҳ. 2455 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Қўлдошев, Б.Қодиров, Д.Акмалов.
Назоратчи – Ғ.Каримов.
ПФЛ вакили – Н.Лутфулин.
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов (С), 7. Шуҳрат Муҳаммадиев (38. Дониёр Нарзуллаев, 47), 15. Шаҳбоз Эркинов (21. Азамат Алланиёзов, 68), 22. Игорь Голбан, 24. Огнен Красич, 28. Фозил Мусаев, 31. Сайдулло Раҳматов (27. Ислом Рашидханов, 79), 33. Одил Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Илдар Маматказин, 8. Сирожиддин Қўзиев, 23. Шерзод Аъзамов.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 16. Шоҳжаҳон Аббосов (84. Илҳом Алибоев, 87), 20. Ғайрат Жўраев (48. Азизбек Турғунбоев, 62), 21. Аъзам Алиев (С), 24. Илҳом Бойдедаев, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Ислом Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 35. Билол Шарофиддинов (83. Жавоҳир Олимжонов, 77), 50. Абдумалик Абдуллаев, 51. Азизбек Мамазойитов.
Захира: 34. Артур Парванов, 19. Владислав Алексин, 81. Акбарали Холдоров, 86. Ғолиббек Каримов.
Огоҳлантиришлар: Ғ.Жўраев (16), А.Мамазойитов (45+1).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:34, 22.10.2016.
Ўқилди: 3940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.