Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Бугун ёшларни майдонга туширган эдик»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» - «Навбаҳор» (6:0) ўйинидан кейин ўтказилан матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрини маълум қилди.

Р.Бердиев: - Биринчи навбатда мухлисларга ва ОАВ вакилларига табрик учун раҳмат айтиб ўтаман. Туғилган кунда бундай табриклар ва қутловларни эшитиш ёқимли. Ўйин борасида гап кетганида, якуний натижа ҳам устунликни тўлиқ биз томонда бўлганлигини кўрсатиб турибди. Бугун “Навбаҳор”дан ҳар томонлама устунлик қилдик. Бунинг самараси ўлароқ йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Чиройли ва мазмунли ўйин орқали мухлисларимизни ҳурсанд қилдик деб ўйлайман. Футболчиларимизга ғалаба учун раҳмат айтаман. Улардан ҳар доим шундай ҳужумкор, эркин ва чиройли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз. Футболчилар олдига шунча гол уринглар, бугун туғилган куним деб кўрсатма бермаганман. Уларни олдига уч очкони қўлга киритиш вазифа қилиб қўйгандик. Муҳими ғалаба саналади. Баҳс давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Шу сабабли нафақат олтита балки ундан ҳам кўпроқ гол уришимз мумкин эди. Чинданам олдимизда “Локомотив” жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. “Темирйўлчилар”га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:07, 22.10.2016.
Ўқилди: 5893 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик