«Манчестер Сити» ҳимоячиси Венсан Компани «Интер» клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.
Милан шаҳри клуби 30 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида харид қилмоқчи, деб хабар беради Sport Mediaset.
Жароҳатдан яқинда тикланиб олган Компани жорий мавсумда фақат 1 дақиқа ўйнади холос. Унинг трансфер нархи 30 миллион еврога тенг.