«Милан» ҳимоячиси Алессио Романьоли Италия чемпионатидан ўрин олган «Ювентус» (1:0) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ажойиб ўйин бўлди. Шу тарзда ўйнасак, юқори ўринларга даъвогарлик қиламиз ва еврокубоклар сари эшик очилади. Чемпионатда ҳали 9 тур ўйналди, жадвалдаги ҳолат шартли. Аммо ҳозирги вазиятдан завқ олишимиз лозим» - деди Романьоли Mediaset Premium эфирида.