"Боруссия" Д ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке УЕФАнинг янги президенти Александер Чефериннинг ЕЧЛ финалини Нью-Йоркда ўтказиш борасидаги фикрига муносабатини билдирди.
"Биз учун ўртоқлик учрашувларини АҚШ ёки Осиёда ўтказиш нормал ҳолат. Аммо сиз америкаликларга супербоулни Франкфуртда ўтказишни таклиф қилиб кўринг.
Чеферин аввал УЕФА бизнеси даражасига етиши керак. Президент бўлиб сайланганига бир неча кун бўлган кишии бундай сўзлари мени ақлдан адаштирмоқда", - дейди Ватцке.