Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

АПЛ. «Челси» Абрамовичнинг юбилейига чиройли совға тайёрлади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 9-тури доирасида бўлиб ўтган марказий ўйинда "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Лондонликларнинг баҳснинг 35-сониясидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Марказдан олдинги чизиққа етказилган узатма учун Педро чаққонлик қилиб Смоллинг ва Блиндни орда қолдирди, Де Хеани алдаб ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол манкунианликлар учун жиддий зарба бўлди ва Моуриньонинг барча режаларини чиппакка чиқарди. Бошқа томондан омад ҳам "Челси" томонида бўлганини бўлганини таъкидлаш лозим. Уларнинг дарвоза томон берган ҳар бир аниқ зарбаси голга айланди. Ўйиннинг 21-дақиқасида бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп "МЮ" футболчилари орқали дарвозабон майдончасидаги Кэхиллга келиб тушди ва "Челси" ҳимоячиси яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда манчестерликлар вазиятни ўнглашга интилишди, аммо Азар томонидан киритилган тўп уларни тўла "нокаут"га учратди. Эден жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис бурчакка аниқ зарба берди. Орадан кўп ўтмасдан Н'Голо Канте "Челси" сафидаги ўзининг илк голини уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Челси" футболчилари клуб хўжайини Роман Абрамовичнинг эртага бўладиган 50 йиллик юбилейи учун муносиб совға тайёрлашди. Жамоа ўз очколарини 19тага етказиб, пешқадамларга деярли етиб олди. "МЮ" эса 14 очко билан 7-ўринда қоладиган бўлди.

АПЛ, 9-ТУР
Челси – Манчестер Юнайтед 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 1 Педро, 2:0 – 21 Кэйхилл, 3:0 – 62 Азар, 4:0 – 70 Канте.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 71), Канте, Азар (Виллиан, 78), Диего Коста (Батшуайи, 78).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи (Рохо, 52), Блинд, Лингард (Марсьяль, 65), Феллайни (Мата, 46), Эррера, Погба, Рэшфорд, Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Педро (1), Байи (29), Давид Луиз (41), Алонсо (66), Погба (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:50, 23.10.2016.
Ўқилди: 10098 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.