«Рома» ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави Италия терма жамоасига қайтиш истагида эканини маълум қилди.
«Спаллетти мени ҳурмат қилади ва менга ишонади. Кейинги ўйинларда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан. Албатта Италия терма жамоаси ҳақида ҳам ўйламоқдаман. «Рома»даги ўйиним орқали унга қайтишга ҳаракат қиламан» - деди Эл-Шаарави Football Italia хабарида.