Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ла лига. 2015/2016 мавсумининг энг яхши яхшилари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионтининг 2015/2016 йилги мавсумидаги турли амплуалар бўйича энг яхшилари аниқланди ва уларга совринлар топширилди.

"Атлетико"нинг 4 аъзоси турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритди. Жумладан, Ян Облак — энг яхши дарвозабон, Диего Годин — энг яхши ҳимоячи, Диего Симеоне — энг яхши мураббий ва Антуан Гризманн — энг яхши ўйинчи. Шунингдек, Гризманнга "мухлислар меҳри" деб номланган соврин ҳам тақдим этилди.

"Барселона" футболчилари — Лионель Месси энг яхши ҳужумчи деб топилган бўлса, Луис Суаресга энг яхши хорижлик футболчи соврини тақдим этилди.

Криштиану Роналду-чи, дерсиз? Бу сафар у ғолиблар сафига кира олмади. "Реал" вакилларидан Лука Модрич энг яхши ярим ҳимоячи деб топилди. Ўтган мавсумни "Эспаньол"да ўтказиб, ёзда "Реал"га ўтган Марко Асенсио энг яхши ёш футболчи унвонига савозор бўлди.

2015/2016 йилги мавсум ғолиблари:

Энг яхши ёш футболчи: Марко Асенсио («Реал» / «Эспаньол»).

Энг яхши дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»).

Энг яхши ҳимоячи: Диего Годин («Атлетико»).

Энг яхши мураббий: Диего Симеоне («Атлетико»).

Энг яхши ярим ҳимоячи: Лука Модрич («Реал»).

Энг яхши хорижлик футболчи: Луис Суарес («Барселона»).

Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси («Барселона»).

Мухлислар меҳри: Антуан Гризманн («Атлетико»).

Энг яхши ўйинчи: Антуан Гризманн («Атлетико»).

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:07, 25.10.2016.
Ўқилди: 12870 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.