Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Сами Хедира: «Олтин тўп»ни Буффонга берган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Олтин тўп»га даъвогарлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Кўп футболчилар «Олтин тўп»га муносиб, жумладан, Буффон ҳам. Шубҳасиз, у ушбу совринга энг муносиб ўйинчи, боиси, у 20 йилдан бери юқори савияда ўйнаб келмоқда.

Лекин Криштиану Роналдуни унутмаслик керак. Мен уни яхши биламан, у билан "Реал"да беш йил бирга ўйнаганмиз. Ушбу йилда Роналду Чемпионлар лигаси ва Евро-2016да ғолиб чиқди ва кўп голлар урди. У фантастик футболчи.

Албатта, Месси ва Неймар ҳам бор. Ушбу совринни қўлга киритиши мумкин бўлган ажойиб футболчи кўп.

Агар қарор қабул қилиш менинг изнимда бўлса, мен "Олтин тўп"ни Буффонга берган бўлардим. Бу соврин у учун ва жамоамиз учун ажойиб бўларди.

Шунга қарамай, ушбу соврин учун курашда рақобат юқори эканини барчамиз тушунамиз», — дейди Хедира.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:29, 25.10.2016.
Ўқилди: 3991 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.