Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ФИФА Сардор Азмундан «Ростов»га ўтгани ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилишни сўради

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Қозоннинг «Рубин» ва Ростов-Доннинг «Ростов» клублари томонидан эронлик ҳужумчи Сардор Азмуннинг трансфери борасида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, футболчининг ўзидан трансферининг ҳақиқий келишуви ва унинг иловаларини тақдим қилишни сўради. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.

ФИФА ёзда можаро билан «Рубин» клубидан «Ростов» сафига қўшилган Сардор Азмунга тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш учун 4 ноябрга қадар муҳлат берилди.

«Азмун иши» бўйича клублар ўртасидаги баҳс ФИФАнинг футболчилар мақоми қўмитасида кўриб чиқилди. Қўмита Лозаннадаги Спорт арбитраж судининг вақтинча қарорини тан олиб, 2016/17 йилги мавсумда эронлик футболчи «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилишини тасдиқлади. Аммо ҳар икки клуб ҳамон Сардор Азмунни ўз мулки деб ҳисобламоқда.

Аввалига «Ростов» эронлик ҳужумчини ижарага олганди. 2015 йилда тузилган шартномага кўра, ижара муддати 2016 йилнинг 10 июнига қадар мўлжалланган ва «Ростов» футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имкониятига эга бўлганди.

Келишувга кўра, «Ростов» Азмун трансферини сотиб олишга қарор қилса, Қозон клуби раҳбарияти бунга қаршилик кўрсатмаслиги керак бўлган. Азмуннинг айтишича, «Рубин» шартномада белгиланган пул эвазига уни «Ростов»га қўйиб юборишга рози бўлмади ва шу тариқа келишув қоидаларини бузди. «Рубин» клуби трансфер юридик кучга эга эканини тан олмаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:22, 25.10.2016.
Ўқилди: 3736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.