Испания чемпионатида "Барселона" билан учрашувда футболчиларга сувидиш отган "Валенсия" мухлиси кечирим сўради.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўйинчилари голни томошабинларга яқин жойда нишонлаётган вақтда бир ишқибоз уларга қарта сув тўлдирилган пластик идишни улоқтирган, идиш Луис Суарес ва Неймарга теккан эди.
"Идишни отган заҳотим, катта хато қилганимни тушунганман. Аммо Неймар "Валенсия" мухлисларини ҳақорат қилганини ҳам биламан. Идиш деярли бўш эди, аммо бирданига беш ўйинчи йиқилди. Барибир "Барселона"дан узр сўрайман, аввало бутун умр мухлислик қилган "Валенсия"дан", - дейди мухлис Radio Valencia радиосига ёзган хатида.