Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетаси мухбирига берган интервьюсида Москвада юрагини даволатиб, Тошкентга қайтганини маълум қилган. Шунингдек, у ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоалардан таклифлар бўлса, ишлашга тайёр эканини таъкидлаган.