Кириш Регистрация

Россия кубоги. «Краснодар» чорак финалга чиқди, Аҳмедов иккита голга ассистентлик қилди

Баҳо:
+ | -

Россия кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида "Краснодар" ўз майдонида "Оренбург"ни қабул қилди. 120 дақиқа давом этган ўйинда краснодарликлар рақиб қаршилигини синдиришга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов захирада қолдирилганди, бироқ 17-дақиқада Павел Мамаев жароҳат олгани туфайли ҳамюртимиз майдонга туширилди.

Вадим Афонин жамоадошлари ҳисобда икки марта олдинда боришди, аммо ҳар сафар "буқалар" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Эътиборлиси, "Краснодар"нинг ҳар иккала голига Аҳмедов ҳаммуаллифлик қилди. Дастлаб унинг жаримадан етказган узатмасини Гранквист бош билан дарвозага жойлаган бўлса, кейинчалик Марат Измаилов Одилнинг пасини голга айлантирди.

Қўшимча бўлимларда "Краснодар" ҳимоячиси Гранквист яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Бу баҳсда захирадан майдонга тушган Аҳмедов баҳс сўнггига қадар, Афонин эса баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Вадим 28-дақиқада огоҳлантириш олишга ҳам улгурди.

Россия кубоги, нимчорак финал
Краснодар – Оренбург 3:2 (0:0, 2:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 55 Бреев, 1:1 – 57 Гранквист, 1:2 – 59 Ойеволе, 2:2 – 67 Измайлов, 3:2 – 100 Гранквист.
Огоҳлантириш: Вадим Афонин (28)
Краснодар – Синицин, Калешин, Гранквист, Мартынович, Мамаев (Одил Аҳмедов 17), Измайлов, Петров, Лаборде, Газинский, Подберезкин, Ари.
Оренбург – Гутор, Андреев, Ойеволе, Полуяхтов, Воробьев, Бреев, Коронов, Афонин, Малих, Ефремов, Бамба.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:13, 27.10.2016.
Ўқилди: 11140 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.