«Барселона» яримҳимоячиси Рафинья Алькантара «Валенсия» (3:2) клубига қарши ўйиндаги можаро ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
Ўшанда мухлислардан бири голни нишонлаётган футболчиларга сувли идишни отган эди.
«Агар «Месталья»да голни нишонлаганимиз ҳеч кимга ёқмаган бўлса, у ҳолда «Барселона» голларни умуман нишонламай қўйиши мумкин. Тебаснинг айтган гапларидан ҳайрон қолдик. Ла лига президенти бизни айбдор қилибди, ваҳоланки у футболчиларни ёнини олиши керак» - деди Алькантара.