Ўзбекистон ёшлар (U19) аёллар терма жамоаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтган саралаш босқичининг дастлабки 2та ўйинида вакилларимиз Тожикистон ва Гонконг терма жамоаларини бир хил — 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Хитой Тайпейига қарши бугунги ўйинда жамоамизни фақат ғалаба қаноатлантирар эди. 19 ёшли қизларимиз баҳснинг 27-дақиқасида пенальтидан гол уриб, кучли рақибни мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, ушбу саралаш гуруҳидан ягона йўлланмани ўзбекистонлик қизлар қўлга киритишди. Ўзбекистон U19 аёллар терма жамоаси ўз тарихида илк марта Осиё чемпионатида иштирок этади. Финал босқичи келаси йили Хитойда бўлиб ўтади.
19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ - 1:0