Италия В сериясининг 12-туридан ўрин олган «Бари» - «Про Верчелли» ўйинига 14 минг нафар мухлис кирган.
Аммо 1000 чақирим масофани босиб ўтиб, севимли клубини ўйинини кўриш учун меҳмонлардан фақат 1 нафар мухлис ташриф буюрган холос.
«Бари» клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйин тугагач, мезбон жамоа мухлислари ёлғиз мусофирнинг кайфиятини кўтариш учун уни ичимликлар билан меҳмон қилишган.