Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"Локомотив" ёшлари халқаро мусобақада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Бугун эрта тонгда “Локомотив”нинг 2007 ва 2008 йилда туғилган ёшлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шахрига “Локомотив” (Москва) клуби ва Россия Спорт федерацияси спорт мусобақаларини ўтказиш бўлими ҳамкорлигида “LOKO Cup 2016” мусобақасида иштирок этиш учун учиб кетдилар.

Москвада ўтказилаётган ушбу мусобақада 8та клуб 2 гурухга бўлинган ҳолда иштирок этади. Улар орасида Москванинг кучли “ЦСКА” ва “Локомотив” билан бир қаторда Ўзбекистондан Эркин Саидов бошчилигида футбол мактаби ҳам таклиф этилган. Жамоамиз Станислав Прохоров (2008) ва Суннатилла Абдурасулов (2007) мураббийлиги остида бу мусобақада икки таркиб билан иштирок этади. Мусобақадан мақсад Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудларида жойлашган “Локомотив” клубларини бирлаштириш ва кучли футбол иттифоқини ташкил этишдан иборат.

Мусобақага эртага старт берилади ва ёш “темирйўлчилар” икки таркиби ўйинни “Локомотив” (Перово) клубига қарши майдонга тушадилар.

Хабарингиз бор, “Локомотив” кучли, бой тарихга эга клублар “Сепахон” (Эрон), “Флитвуд Таун”, “Лиепая” (Латвия) клублари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаган ва ушбу клублар истиқболли режалар амалга оширилмоқда. Ушбу мусобақа давомида клубимиз вакиллари ва рус клублари рахбариятлари билан расмий ўзаро учрашувлар белгиланган. Ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сураётган Москванинг “Локомотив” клуби рахбарияти билан 5 ноябрь куни расмий учрашув ўтказилади. Бу учрашувдан кўзланган мақсад келажакда спорт инфратузилмалари, маркетинг, мусобақалар ташкил этиш, мухлислар билан ишлаш, ўзаро мураббийлар, футболчилар алмашиш, икки Россия ва Ўзбекистон худудида ўқув йиғинларини ташкил этиш, медицина ва соғлом турмуш тарзини тарғибот масалари бўйича ҳамкорлик қилишдан иборат.
Ўйлаймизки, бундай мусобақалар ва учрашувлар ёш футболчиларимиз ва ўзбек футболини янада ривожлантириш учун хизмат қилади.

Жамоамизга ушбу мусобақада омад тилаймиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 11:17, 02.11.2016.
Ўқилди: 5913 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.