28-турда «Пахтакор» ўз майдонида «Шўртан»дан 5:2 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлимда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. Эргашевнинг фаоллигидан кейин Полвонов узоқ бурчакка аниқ зарба берди. Кейинги дақиқанинг ўзида Искандеров ҳам узоқ бурчакни нишонга олган зарбаси билан бунга жавоб берди. Катта устунлик мезбонларда бўлишига қарамай, ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошидан "Пахтакор" кескин ҳужумлар уюштирди. Тез орада Ҳакимов ва Соҳибов имкониятлардан фойдаланиб, ҳисони 3:1га етказишди. Кейинроқ Мамадалиев жаримадан ҳисобни қисқартирди. 77-дақиқада Сидоров дарвозабон қайтарган тўпни унинг устидан ошириб қўйди. Андрейнинг ўзи 87-дақиқада ўйинга нуқта қўйди. У бирга-бир ҳолатдан унумли фойдаланди. 5:2 ҳисобида зафар қучган "шерлар" 5-ўринни сақлаб туришибди.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 5:2 (1:1)
Голлар: Полвонов, 25 - 0:1. Искандеров, 26 - 1:1. Ҳакимов, 51 - 2:1. Соҳибов, 54 - 3:1. Мамадалиев, 68 - 3:2. Сидоров, 77 - 4:2. Сидоров, 87 - 5:2.
3 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, Ф.Ёрмуҳаммедов, Ш.Файзиев.
Назоратчи: А.Арутюнов.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Болтабоев, Исматуллаев, Соҳибов, Искандеров (Толипов, 78), Машарипов, Яхшибоев (Нуруллаев, 52), Ҳакимов (Сидоров, 74).
"Шўртан": Тожибоев (Туробов, 7), Эргашев, Магеррамов, Эшмуродов (Ҳамроқулов, 53), Муродов, Бойматов, Омонов, Каримов, Мамадалиев, Таран (Раҳмонов, 46), Полвонов.
Огоҳлантириш: Омонов, 44.