«Барселона» яримҳимоячиси Арда Турон пайшанба кунги машғулотни жароҳати туфайли эрта тарк этганди.
Аммо жума куни яна жамоадошларига қўшилиб, умумий гуруҳда шуғулланди деб хабар бермоқда Marca.
Таъкидланишича, туркиялик футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммодан тезда қутилиб, «Севилья» клубига қарши ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Севилья» - «Барселона» ўйини эртага соат 00:45да бошланади. Ўйинда Жерар Пике, Андрес Иньеста, Жорди Альба, Жереми Матье ва Алейш Видал иштирок этолмайди.